Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.М. ва Б.А. жами 6 000 АҚШ долларини 74,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, Х.М.нинг бошқарувидаги “Nexia 3» русумли автотранспорт воситасидан 31 315 АҚШ доллари ва 3,3 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.Б. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро А.А.дан 43,5 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг