Вакцинолог "Covid-19"га қарши вакциналар тўғрисида хавотирли ҳақиқат тўғрисида маълум қилди

11:44 15 Февраль 2021 Дунё
940 0

Фото: Reuters

"Covid-19"нинг янги штаммларини пайдо бўлиши ушбу инфекцияга қарши мавжуд вакциналар вақт ўтиши билан самарасиз бўлиб қолишига олиб келиши мумкин. 

Ушбу фикрларни АҚШнинг Вашингтон университети вакцинологи Майкл Кинч айтиб ўтди.

"Кўпчилигимизнинг хавотирга тушишимизга сабаб, мавжуд вакциналар тўсатдан ишламай қолишида эмас. Гап шундаки, улар аста-секин "эскиради", дейди мутахассис.

Майкл Кинч бутун дунё олимлари ҳозирда саратонга қарши дори-дармонларни доимий равишда модернизация қилиш билан шуғулланаётганига эътиборни қаратган. Унинг таъкидлашича, келажакда "Covid-19"нинг мутацияларига қарши курашиш учун муқобил ёндашувлар талаб қилинади.

Ўз навбатида, Оксфорд Университетининг етакчи тадқиқотчиси Эндрю Поллард ҳам ҳамкасбининг ушбу фикрларини қўллаб-қувватлаб, бугунги кунда инфекциянинг яна қандай янги мутациялари пайдо бўлиши номаълумлигини айтиб ўтди.

"Вирус инсон иммунитети босими остида ривожланишда давом этиши мумкин", дейди Поллард.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер