Узоқ танаффусдан сўнг Бишкек — Тошкент — Бишкек йўналиши бўйича илк парвоз амалга оширилди

10:43 05 Март 2022 Жамият
517 0

Қирғизистоннинг "Air Manas" авиакомпанияси бугун узоқ танаффусдан сўнг Бишкек — Тошкент — Бишкек йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширди.

Хусусан, 4 март куни маҳаллий вақт билан соат 10:05 да "Air Manas" авиакомпаниясининг самолёти Тошкент аэропортига қўнди. 

Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. Орадан бир соат ўтиб, соат 11:15 да самолёт бортида 144 нафар йўловчи билан Тошкент — Бишкек йўналиши бўйича жўнаб кетди.

Март ойи давомида парвозлар душанба ва жума кунлари чартер асосида амалга оширилади. Ёзги жадвалга ўтиш муносабати билан "Air Manas" авиакомпанияси Бишкек —Тошкент — Бишкек йўналиши бўйича мунтазам қатновларга ўтишга умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, авиаташувчи Ўзбекистонга деярли икки йил давомида парвоз қилмаган — 2020 йилда пандемия сабабли парвозлар тўхтатилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер