UzGTL Ўзбекистонда углеводород хомашёси соҳасида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар намунаси ҳисобланади

14:25 25 Декабрь 2021 Иқтисодиёт
994 0

Қашқадарё вилоятидаги UzGTL заводида инновацион технологиялар асосида қайта ишланган газдан замонавий юқори сифатли UzGTL маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, UzGTL заводида ишлаб чиқарилган нафта полимер маҳсулотларини кўпайтириш учун “Шўртан газ кимё мажмуаси” объектларига қайта ишлаш учун юборилади. Шу орқали ягона нефть-газ-кимё кластери яратилади.

Шунингдек, UzGTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси яратилишида Sasol (Жанубий Африка), Haldor Topsоe (Дания), Chevron ва Honeywell (АҚШ) каби етакчи компанияларнинг илғор технологик ечимларидан фойдаланилган.

Халқаро стандартларга жавоб берадиган UzGTL маҳсулотлари аввало республиканинг нефть маҳсулотларига, хусусан, дизель ҳамда керосинга, шунингдек, суюлтирилган газга бўлган ички эҳтиёжини қоплаш учун етказиб берилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларниг сифати юқори бўлгани учун экспорт қилиш имконияти ҳам мавжуд бўлади.

Шуни алоҳида таъкилдаш керакки, UzGTL заводи Ўзбекистонда углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш соҳасида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларнинг намунаси ва республикада нефть-кимё саноати ривожланиш суръатларининг бир кўрсаткичи ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер