УЗEХ БАА бозорига киришни режалаштирмоқда
Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси томонидан Дубай кўп тармоқли товар ва хомашё маркази (ДМCC) раҳбарияти билан Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси (УЗEХ) вакиллари иштирокида музокаралар ташкил этилди. Ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари, хусусан, «УЗEХ» платформаси самарадорлигини ошириш мақсадида «ДМCC»нинг илғор тажрибасини қўллаш, шунингдек, БАА бозорида «УЗEХ» савдо платформасини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Ҳамкорликнинг амалий босқичларини бошлаш мақсадида «УЗEХ» делегациясининг яқин кунларда БААга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг