«Uzbekistan’s club» рўйхатдан ўтказилди

11:32 15 Июнь 2023 Жамият
440 0

Адлия вазирлиги томонидан «Uzbekistan’s club» нодавлат нотижорат ташкилоти қайта рўйхатдан ўтказилди.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади халқаро миқёсда муваффақият қозониб келаётган хориждаги ўзбекистонликлар билан ишлаш, улар ҳақидаги сифатли медиа маҳсулотлар яратиб, тарғиб қилиш, шунингдек, хорижий давлатлардаги ўзбекистонликларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш, уларнинг Ўзбекистон билан алоқаларини мустаҳкамлаш орқали миллий диаспорамиз салоҳиятини ҳамда уларнинг Ўзбекистон тараққиётига қўшадиган ҳиссасини оширишдан иборат.

Шунингдек, ташкилот хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар билан алоқа ўрнатилишига эришиш, дунё бўйлаб турли соҳаларда муваффақиятга эришган ўзбекистонликлар ҳақида эксклюзив ва юқори сифатли аудиовизуал асарлар яратиш, дубляж қилиш ва дунё ҳамжамиятига тақдим этиш, хориждаги ўзбекистонликлар билан доимий мулоқот майдонини яратиш мақсадида электрон платформа, мобил илова, босма нашрлар каби турли интернет ва медиа воситаларини ташкил этиш, хориждаги ўзбекистонликларни юртимиз тарихи, маданияти, ўзбек тили ва адабиёти, буюк аждодларимизнинг бой маданий мероси ва дунё тамаддунига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар билан таништириб бориш каби бир қатор вазифаларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер