Uzbekistan Airways хориж фуқароларига коронавирус туфайли айрим парвозлар учун чипталарни жарима тўловисиз қайтариб берилишини маълум қилди
Ўзбекистон Республикасига бир қатор мамлакатлардан келган йўловчилар кириб келиши бўйича ўрнатилган чекловлар туфайли 2020 йилнинг март-апрель ойларида Париж, Лондон, Франкфурт, Тел-Авив, Бангкок, Куала-Лумпурдан бўлган Uzbekistan Airways қатновлари орқали Ўзбекистонга сафарини режалаштираётган хорижий фуқаролар учун авиачипталарни жарима тўловисиз қайтариш имконияти тақдим этилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонга Сингапур, Гонконг, Макао, Тайван орқали келувчи йўловчиларга ҳам чипталар жаримасиз қайтарилиши қайд этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг