«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Сариосиё аэропортига синов парвозини амалга оширди
Жорий йил 5 январь куни Транспорт вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, «Uzbekistan Airports» ва «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг бир гуруҳ мутахассислари Let L-410 самолётида Тошкент – Термиз – Сариосиё – Тошкент йўналиши бўйича синов парвозини амалга оширди.
Ишчи гуруҳ Сариосиё аэропортининг ICAO талабларига мувофиқлигини текширди, аэродром имкониятлари ҳамда ATR-72 600 самолётларини қабул қилиш қобилиятини ўрганди, шунингдек, йўловчи терминалини қуриш заруриятини аниқлади.
Яқин кунларда Сариосиё аэропортига Let L-410 ва ATR-72 600 каби самолётларда Тошкентдан мунтазам қатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг