“UZAUTOMOTORS” АЖнинг ўзи учун муҳим бўлган ишни кўриб чиқишда бирорта вакили ҳам қатнашмаётганлиги жуда ғалати...
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилиши керак эди.
Ўтган сафар “UZAUTOMOTORS” АЖнинг илтимосига кўра ишни кўриб чиқишда танаффус эълон қилинганди. Бироқ номаълум сабабларга кўра, “UZAUTOMOTORS” АЖ вакиллари бугун ишни кўришда қатнашолмас экан...
Шунга қарамай Монополияга қарши курашиш қўмитаси комиссияси аъзолари танаффус давомида ҳам “UZAUTOMOTORS” АЖ вакилларининг важларини етарли даражада эшитиб, ўрганиб чиқишганлигини инобатга олиб, ишни уларнинг иштирокисиз ҳам кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблашди. Ва ишни кўриб чиқиш давом эттирилмоқда.
Маълумот учун “UZAUTOMOTORS” АЖда «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан, автомобиллар таннархи ва нарх қўлланиши асослилиги бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколат доирасида текширув ўтказилган эди.
“UZAUTOMOTORS” АЖнинг ўзи учун муҳим бўлган ишни кўриб чиқишда бирорта вакили ҳам қатнашмаётганлиги жуда ғалати...
Жараённи кузатиб бормоқдамиз. Кўрамиз.
Расул Кушербаев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг