«UzAuto Motors» «Chevrolet Captiva 5» автомобилларини етказиб бериш бўйича шартнома тузишни тўхтатди

12:46 20 Ноябрь 2021 Иқтисодиёт
1778 0

«UzAuto Motors» компанияси расмий баёнотида мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилишини маълум қилди. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этади.

Янги кроссовер сотиб олиш эҳтиёжида бўлган харидорлар ўз хоҳишига кўра, «Chevrolet Captiva 5» автомобили ўрнига «Chevrolet Equinox» ёки «Tracker» моделларини харид қилишлари мумкин.

Алмаштирилган автомобилларни етказиб бериш муддати «Chevrolet Captiva 5» учун тузилган шартномаларга мувофиқ, 2022 йил январь ойидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.

Ҳолатга умумжаҳон яримўтказгичлар танқислиги сабаб эканлиги айтилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер