«UzAuto Motors» автотрейлердаги ёнғин бўйича муносабат билдирди
2021 йил 12 декабрь куни интернетда Chevrolet автомобилларини олиб кетаётган автотрейлернинг ёнаётгани акс этган видео тарқалди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин Россия автомобиль ташувчисига тегишли автотрейлернинг салонида маҳаллий дилерлар ўртасида автомобиль ташишни амалга ошириш вақтида содир бўлган.
Автотрейлер кабинасидаги аланга автомобиллар бўлган трейлерга тарқалган. Натижада 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодисадан автотрейлер ҳайдовчи жабрланмаган.
Воқеа Москва вилояти ҳудудида автомобилларни мижозга олиб ўтиш вақтида содир бўлган. Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, улар россиялик мижозга тегишли бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозирда зарурий ёнғин-техник экспертизаси ўтказилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг