«Uzbekistan Airways»га янги раҳбар тайинланди

10:42 11 Март 2023 Жамият
1145 0

Фото: Uzbekistan Airways

Худайкулов Шухрат Шавкатович «Uzbekistan Airways» АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.

У тайинловга қадар «Uzbekistan Airways» АЖ Бошқарув раисининг тижорат ва туризм бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2021 йил февраль ойидан буён «Uzbekistan Airways» бошқаруви раиси лавозимини транспорт вазири Илҳом Маҳкамов эгаллаб келаётган эди.

Шухрат Худайкулов 1984 йил 26 июл куни Урганч шаҳрида таваллуд топган. Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университетининг “Авиация ташувларини ташкил этиш” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 

Шухрат Худайкулов 2006 йил “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жамоасига келиб қўшилган ва ўз фаолиятини “Тошкент” халқаро аеропортининг авиаташувларини ташкил этиш агенти сифатида бошлаган.

 2006-2019 йиллар оралиғида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКда турли лавозимларда, жумладан авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари, миллий авиакомпаниянинг сотувлар департаменти директори сифатида фаолият юритган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер