Уруғни бир текис ундириб олишга эришилмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Андижон вилоятида ҳозиргача 66 минг 739 гектар майдонга буғдой уруғи экилган бўлиб, шундан 57 минг 67 гектар қисмида суғориш ишлари якунига етказилди.

— Жумладан, Избоскан туманида 6 минг 116 гектар майдонда ғалла ундирилмоқда,—дейди туман ирригация бўлими бошлиғи Абдулатиф Юсупов. – Айни пайтгача 90 фоиз майдондаги экинларни суғориш ишлари сифатли амалга оширилди. Бунинг учун махсус штаб тузилган бўлиб, унда экин майдонига белгиланган миқдордаги сувни ўз вақтида етказиб бериш, мироблар ва мутахассислар фаолиятини тўғри ташкил этиш ишлари назоратга олинган.

Бугун экилган ғаллани оби-тобида суғориб, бир текис ундириб олинса, майса яхши ривожланади, ҳосил мўл бўлади. Бу ерни тўғри англаган ғаллакорлар ишни тез, соз ва агротехник қоидаларга мос тарзда олиб бормоқдалар.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг