Ургутлик фермер 2 гектар ерга пиёз экиб, 260 миллион сўм соф фойда олди

20:27 17 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
1348 0

Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, тумандаги Қ.Раҳимов агрофирмаси ҳудудидаги «Илҳомжон Фармон даласи» фермер хўжалиги умумий 7 гектар ер майдонида фаолият юритиб келмоқда.

Шундан 2 гектар ер майдонига сабзавот яъни, пиёз маҳсулоти эккан фермер бугунги кунда 1 гектар ер майдонидан 130 тонна жами 260 тоннадан ортиқ пиёз етиштирди.

— Ерга меҳр билан қарасанг, у ҳеч қачон сени алдамайди. Мана астойдил меҳнат қилиб, 2 гектар ер майдонидан 260 миллион сўм фойда олдим, — дейди “Илҳомжон Фармон даласи" фермер хўжалиги раиси С.Ашуров. — Яхшигина даромад олиш билан бирга ишсиз бўлган 7 нафар оила аъзоларимнинг бандлигини таъминлашга ҳам эришдим.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер