Ургутдаги «Тeрсак» маҳалласида иш бошлаган 25 та мeҳмон уйида 50дан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланди
«Терсак туризм қишлоғи»ни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида жорий йилда қишлоқ ҳудудида 25 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, уларга Вазирлар Маҳкамасининг Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида реестрдан кўчирмалар тақдим этилди.

Мазкур оилавий меҳмон уйлари бир вақтнинг ўзида 250 нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жойлаштириш имкониятига эга.
Ҳудуднинг ўзига хос табиати, шаршара ва сойлари атрофида, тоғ ёнбағрларида дам олиш масканлари ташкил этилган бўлиб сайёҳларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришларига хизмат қилади.
Шу билан бирга меҳмон уйларида туристлар учун, қишлоқнинг табиий сут-қатиқ маҳсулотлари, мева-сабзавотларидан татиб кўриш, миллий таомлар тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, қишлоқнинг этник урф-одатлари намойиши, агротуризм йўналишида чорвачилик, боғдорчилик ҳамда деҳқончиликнинг қадимий услублари намойиш этилади.
Мазкур қишлоқда тоғ туризми йўналишида 4 та гид экскурсоводлар фаолият юритади.
Ҳудудга ташриф буюрган сайёҳларни тоғ туризми йўналишида пиёда, от ва бошқа уловларда сайр қилдириш қишлоқнинг ўзига хос табиати билан таништириш имкониятлари яратилган.
Самарқанд вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, ташкил этилган оилавий меҳмон уйларидаги 25 та хонадонда 52 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Келгусида уларнинг хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатиш бўйича малакалари доимий равишда ошириб борилади.
Абдулазиз Йўлдошев
("Халқ сўзи")
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг