“Ургут эркин иқтисодий зонаси” корхоналари маҳсулоти экспортда
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». “Ургут эркин иқтисодий зонаси”нинг Мерганча массивида жойлашган “Elite-Elektro-Group” МЧЖ корхонасининг лойиҳа қиймати 1,60 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур корхона томонидан йилига 70-80 минг дона ярим автомат кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилади.
Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг 70 фоиз асосий бутловчи қисмлари маҳаллийлаштирилган.
Бугунги кунда корхонада 60 нафардан ортиқ ишчи-хизматчиларнинг бандлиги таъминланган. Йиллик экспорт ҳажми қарийб 300 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Жорий йилдан бошлаб бугунги кунга қадар корхонада қарийб 20 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинмоқда.
Ҳозирда корхона томонидан Мўғулистон, Озарбайжон ва Афғонистон каби давлатлар билан экспорт шартномалари имзоланиши режалаштирилмоқда.
“Ургут эркин иқтисодий зонаси”нинг Сариқтепа массивида жойлашган “Ideal Elektro Lyuks” МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган газ плита ва мини печлар Ўзбекистоннинг “Идеал” бренди маҳсулоти сифатида хорижга экспорт қилинмоқда.

Корхона 2023-2024 йиллар давомида маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом-ашёларни хориждан келтирганда божхона тўловларидан жами 2,8 миллиард сўм имтиёз берилган.
Шунингдек, корхона томонидан икки йиллик давомида 1,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги товарлар Россия, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига экспорт қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг