Ургут деҳқон бозорида ёнғин чиқди

09:15 24 Май 2021 Жамият
871 0

Ижтимоий тармоқларда «Ургут деҳқон бозори»да ёнғин содир бўлганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, 23 май куни соат 23:05 лар атрофида бозорга яқин ҳудуддаги савдо дўконларида ёнғин юзага келган.

Ҳодиса жойига зудлик билан туман фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар бўлимлари ходимлари етиб келган ва ёнғин соат 00:30 ларда тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса сабаблари юзасидан қўшимча маълумот берилади, дейилган хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер