Урганчлик тадбиркор Ёшлар кутубхонасини очди

13:37 04 Январь 2023 Жамият
1509 0

Фото: Халқ сўзи

Янги йил шодиёналари давом этаётган айни кунларда Урганч шаҳрида замонавий лойиҳа асосида барпо этилган Ёшлар кутубхонаси иш бошлади.

Юз мингдан ортиқ китоб фондига эга зиё масканида китобхонлар зарур адабиётларни шу ернинг ўзида мутолаа қилишлари, ўқиб чиқиш учун уйга олиб кетишлари ёки харид қилишлари мумкин. Бундан ташқари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Хоразм вилоят ахборот-кутубхона маркази билан боғланган электрон ўқув зали мавжуд.

— Ўқувчи-ёшлар учун китобхонлик кечалари, янги китоблар тақдимотларини мунтазам ўтказиб боришни режалаштирдик, — дейди кутубхона раҳбари, тадбиркор Қувондиқ Абдуллаев. — Шунингдек, китобхонлар кутубхона қошида ташкил қилинган «Билим – хазина» дўконидан илмий-оммабоп, бадиий адабиётлар, турли ўқув қўлланмаларини сотиб олишлари мумкин.

 

Одилбек ОДАМБОЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер