Урганчда «Жасорат мактаби» ҳарбий-ўқув йиғини бўлиб ўтмоқда
Фото: Халқ сўзи
Урганч шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда вилоят ҳудудларида профилактик ҳисобда турувчи юз нафар ёшларни жалб қилган ҳолда «Жасорат мактаби» ҳарбий-ўқув йиғинининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Хоразм вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Жўрабек Раҳимов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўмондони, генерал-майор Фарҳод Шерматов иштирок этиб, мазкур ҳарбий-ватанпарварлик йиғини уюшмаган ёшларни ижтимоий фаоллигини оширишда, маънавияти ва жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлишини таъкидладилар.
10 кун давом этадиган ушбу йиғинда назарий ва амалий машғулотлар билан бир қаторда турли спорт мусобақалари, «Заковат» интеллектуал ўйини ва бошқа маданий тадбирлар ташкил этилади.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг