Урганчда жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилмоқда

20:38 28 Ноябрь 2023 Жамият
226 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–59-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳрининг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Урганч шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатланиши учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш ишлари бошланди.

Бугунги кунда шаҳарнинг Тинчлик кўчасида Паҳлавон Маҳмуд кўчаси чорраҳасидан Абулғози Баҳодирхон кўчаси чорраҳасигача бўлган йўлнинг 0,7 км қисмида жамоат транспорти учун алоҳида йўлак ташкил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер