Урганчда «Тўсиқлар» лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди

12:47 26 Октябр 2022 Жамият
597 0

Фото: Халқ сўзи

Урганч шаҳридаги «Караван» меҳмонхонасида ЮНИСEФ ва «Замин» халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида «Тўсиқлар» лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.

Ҳудудий тақдимот маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил қилинган семинар билан бошланди. Унда инклюзив ҳамжамиятларни шакллантиришда, ногиронлиги бўлган болалар манфаатларини ҳимоя қилишда ОАВ роли муҳокама қилинди.

Тақдимот доирасида ногиронлиги бўлган болалар инклюзияси мавзусидаги ижтимоий роликлар премьераси ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, Руминиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Кристиан Чобану иштирок этди.

Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер