Урганчда “DXМ drive” хизмати йўлга қўйилди
Фото: ДХА
Эндиликда, қатор хизматлардан фойдаланиш учун ДХМ биносига кириш ва навбат олишга ҳожат йўқ.
“DXМ drive” хизматидан фойдаланиб, автотранспорт воситасидан тушмаган ҳолда ишингизни битиришингиз мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.
“DXМ drive” хизмати фуқароларга:
• болаларни мактабгача таълим ташкилотларига электрон навбатга қўйиш;
• пенсия ҳақида маълумотнома олиш;
• нафақа тайинлаш;
• электр, газ ва ичимлик суви ҳисоблагичларини пломбалаш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни тўлдиришга ва тайёр ҳужжатларни бинога кирмасдан, шунингдек, автотранспорт воситасидан чиқмасдан олиш имконини беради.
Ушбу хизматдан Урганч шаҳар ДХМ биноси ёнидаги автотураргоҳ (parking) ҳудудида фойдаланиш мумкин.
Мазкур хизмат синов тариқасида жорий этилган бўлиб, ҳафтанинг душанба ва сешанба кунларии кўрсатилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг