Унутилаётган касблар ва ҳунармандчилик шакллари қайта тикланади
Фото: Ислом цивилизацияси маркази
Бухоро шаҳрининг эски шаҳар қисмида "Китобат санъати" марказини қуриш-безак бериш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.
Ислом цивилизацияси маркази хабарига кўра, қадимги шаҳар муҳитини асло бузмаган ҳолда тикланаётган ушбу иморатда унутилаёзган касблар ва ҳунармандчилик шакллари қайта тикланади: саҳҳофлик (муқовасозлик), қоғоз ишлаб чиқариш лабораторияси, хаттотлик (каллиграфия) ва миниатюра санъати, шунингдек мисгарлик ва заргарлик бўлимлари ҳам бўлади.
Бино битгач, унда Ислом цивилизацияси марказининг Бухоро бўлими ҳам жойлашади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг