«Unreal Engine 5» орқали компьютер ўйинларини яратиш мавзусида семинар бўлиб ўтди
Diba Innovation HUB (Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи) ҳамда Cube of Skill ҳамкорликда бепул семинар ташкил этди. Унда иштирокчилар энг яхши ўйин механизми - «Unreal Engine 5»дан фойдаланиб компьютер ўйинини яратиш ҳақида билимга эга бўлишди.
«Unreal Engine 5» ёрдамида шу кунга қадар Mortal Combat, Outlast, Dead By Daylight, Atomic Heart, Hogwarts Legacy ва бошқа кўплаб ўйинлар яратилган.
«Компьютер ўйинлари, умуман ўйинлар яратиш ёшларни креатив бўлишга ундайди. Улар биргина ўйин яратиш учун турли йўналишлар ва соҳаларни кўриб чиқади, қаҳрамонлар яратади. Бу эса ўз-ўзидан ақлни ва билимнинг имкон қадар ишга солинишига олиб келади», дейди Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи (IHITT) раҳбари Расул Беҳештифар.
Семинар 12 август куни Diba Innovation HUB биносида бўлиб ўтди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга «UE5» мутахассиси, турли компьютер ўйинлари яратувчиси, 3D-рассом ва 3D-аниматор Александр Мухитдиновдан жавоб олишди.
Маълумот учун, ўйин саноати IT соҳасидаги энг даромадли ва нуфузли соҳа бўлиб, унга кўп пул инвестиция қилинади.
Бироқ, геймдев IT соҳасидаги энг қийин йўналишлардан бири ҳисобланади. У турли фанларни бирлаштиради: дастурлаш, 3D дизайн (моделлаштириш/анимация/текстуралаш), SI яратиш, ўйин дизайни ва бошқа кўплаб жиҳатлар. Ўйинларни яратишда ушбу хилма-хил компетенцияларсиз амалга ошириш мумкин эмас.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг