Университет ректорининг югурганича бор…

07:37 01 Март 2022 Жамият
1212 0

Фото: Халқ сўзи

Қашқадарё вилоятида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган «Ҳоким кубоги» футбол мусобақаси тобора оммалашиб, республика миқёсида қизиқиш ортиб бормоқда. Жорий йилда Қашқадарё вилояти ҳокими соврини учун ўтказилган ушбу мусобақада Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ҳам ёш футболчилар иштирок этгани бунинг исботидир.

10 та жамоа ўртасида кечган қизғин баҳсларда финал йўлланмасини Қарши давлат университетининг «Лочин» ва «Микрокредитбанк» (Тошкент) жамоалари қўлга киритишди. Финал баҳсида эса жамоалар кучи тенг келди - 5:5. Ва ниҳоят муросасиз ўйинда пенальтилар церийасида ҚарДУнинг «Лочин» жамоаси ғолибликни эгаллади.

Қарши давлат университети ректори Дилмурод Набиевнинг ўйин майдони бўйлаб қувончдан югурганича бор. Чунки бу ғалаба жуда қийинчилик билан қўлга киритилди. Футбол ихлосмандлари учун икки жамоа чинакам ўйин кўрсатди. Минг бир машаққат билан қозонилган ғалаба ҳаяжони мутасаддини беихтиёр шундай қувонишга ундаган бўлса, не ажаб!

Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер