Умумий истиқболимиз ёрқин бўлади — Ларижоний

12:13 01 Март 2026 Дунё
872 0

Эрон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний мамлакат қуролли кучлари тўлиқ назорат остида эканини маълум қилди.

«Олдинги уруш вақтида кўплаб инсонлар қурбон бўлганди. Кечаги ҳужумлар оқибатида шаҳидларимиз сони жуда кам эди. Келгуси кунларда бизда кўтарилишлар ва пасайишлар кузатилади, бироқ умумий истиқбол ёрқин бўлади», — дейди Ларижоний.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ ҳамда Иcроилнинг Эронга берган зарбалари оқибатида бир қатор йирик амалдорлар ҳалок бўлган. Хусусан, Эрон қуролли кучлари бош штаб бошлиғи Сайид Абдулраҳим Мусавий, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони Муҳаммад Пакпур, мудофаа кенгаши котиби Али Шамхоний ҳамда мудофаа вазири Азиз Насирзодалар қурбон бўлган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер