Умра тадбирларини ташкил этишда реклама қонунчилигини бузган шахсларга чора кўрилди

11:40 14 Июль 2025 Жамият
247 0

Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тармоқларида жойлаштирилган материалларни «Реклама тўғрисида»ги қонун талабларига мослиги юзасидан текширув ўтказилди.

Туроператорлар томонидан «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид рекламаларнинг қонунийлиги ўрганилганда Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Р.А.га тегишли «Умра Сафари 2025» телеграм тармоғи, Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро М.О.га тегишли бўлган «Саудияга Саёҳат Муҳаммадюсуф» телеграм тармоғи ҳамда Ёзёвон туманида яшовчи фуқаро Р.А.га тегишли «Макка Мадина Саёҳат» телеграм тармоқларида лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштирилгани аниқланган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан канал бошқарувчиларига нисбатан «Реклама тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан ишлар қўзғатилиб, тегишли ҳужжатлар кўриб чиқиш учун суд органларига юборилган.

«Лицензияга эга бўлмасдан реклама материаллари тарқатаётган ахборот ресурсларини юритувчи шахсларга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилинди. Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тегишли чоралар кўрилиши таъминланади», — дейилади қўмита хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер