Улуғ аждодимизга эҳтиром кўрсатилди

18:50 14 Февраль 2023 Жамият
685 0

Фото: Халқ сўзи

Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Иштирокчилар дастлаб театр фойесида ташкил этилган тасвирий санъат асарлари, миниатюралар, халқ амалий санъати намуналари кўргазмаси билан танишди.

Асосий тадбирда Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймонинг серқирра ижоди ҳақида сўз юритди. Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккурнинг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Вилоят театри ижодий жамоаси томонидан Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романи асосида саҳналаштирилган «Аҳли жаҳондин яхшилиғ» спектакли барчани узоқ мозий сарҳадларига олиб кирди.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер