«Улли ҳовли» мажмуасида «Organic food festival» ҳамда «Taste of Uzbekistan» фестиваллари бўлиб ўтди

13:25 05 Октябр 2023 Жамият
433 0

Хоразм вилоятининг Урганч туманида жойлашган тарихий «Улли ҳовли» мажмуасида мамлакатимизнинг гастрономик туризм салоҳиятини намойиш этиш ва тарғиб қилиш мақсадида «Organic Food Festival» ва «Taste of Uzbekistan» номлари остида миллий ва органик таомлар фестивали ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги «Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-135-сонли қарорига мувофиқ бўлиб ўтган фестивалда ўзбек миллий таомлари, шунингдек, туркман, татар, қозоқ, корейс ва рус миллий таомлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилди.

Бундан ташқари ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, фольклор жамоалари чиқишлари, миллий либослар намойиши, миллий таомлар тайёрлаш бўйича мастер-класслар ҳамда агротуризм маҳсулотлари ярмаркаси ҳам бўлиб ўтди.

Хорижий ва маҳаллий минглаб сайёҳларни ўзига жалб этган фестивалда меҳмонлар ўзбек ҳамда турли халқлар миллий таомларининг тайёрланиши жараёнларини бевосита кузатиш ва таътиб кўриш имкониятига эга бўлишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер