Улар буйруқни бажарган – Кудбиев Олмалиқдаги ҳолатда 11 нафар солиқчи ишдан олинганини айтди
Хабарингиз бор, аввалроқ, уч нафар солиқ инспектори Олмалиқда сотувчи аёлларнинг буюмларини зўрлик билан олиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун «Тошкент беш ташаббус» ҳаракати доирасида бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев яна бир бор муносабат билдирди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» мухбири Инобат АҲАТОВА хабар берди.
«Олмалиқда бўлган ҳолат мутлақо нотўғри ҳолат. Бизга тўғри келмайдиган ҳолат. Лекин Ўша ердаги мавжуд ҳолатдан орқасидан 11 нафар солиқчи ишдан кетди. Чунки буларни чора кўриш услуби хато эди. Лекин булар топшириқни бажарган, биринчидан. Иккинчидан ўша ёйма сотиш савдо қоидаларига зид.
Мен нима учун уларни ишдан олиб ташладим?! Улар аёл киши билан бунақа тутиши мумкин эмас. Иккинчидан, куч ишлатишга ҳаққи йўқ соҳа», деди Кудбиев.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг