Украинанинг Харьков шаҳри марказида снаряд портлади (Видео/фото) 

14:10 01 Март 2022 Дунё
1608 0

Фото: Новая газета

Бугун, 1 март куни Украинанинг Харьков шаҳри марказидаги вилоят маъмурияти биноси ёнида снаряд портлади. 

Бу ҳақда «Новая газета» ва бошқа бир қатор ОАВ хабар қилди. Шунингдек, ушбу ҳолат тасвирланган видео Ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Портлаш оқибатида бино қисман вайрон бўлган.

Фото: Новая газета

Воқеа Харьков марказидаги Озодлик майдонида юз берган. Видеода ракета бино яқинига қандай келиб тушгани акс этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ярадорларнинг сони жуда кўп. Украинанинг УНИАН нашрининг хабар беришича, Харьковдаги портлаш натижасида кўплаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Ҳозирча снаряд ким томонидан отилгани номаълум. Украина аҳолиси ижтимоий тармоқларда снаряд Россия қўшинлари томонидан отилганини даъво қилмоқда. Бироқ, Россия Мудофаа вазирлигининг вакили видеода зарба шимоли-ғарбий йўналишдан берилгани ва у томонда Россиянинг ҳарбий бўлинмалари йўқлигини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирча вазиятга расмий изоҳ бермади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер