Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар бўлган биринчи самолёт Тошкентга қўнди
Фото: ЎзА
Жорий йилнинг 28 февраль куни Украинадан эвакуация қилинган фуқароларнинг биринчи гуруҳи Ўзбекистонга қайтиб келди.
Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар олиб келинаётган самолёт Полшанинг Катовице шаҳри аэропортидан қайтди. Сўнгги маълумотларга кўра, 262 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанимизга қайтарилган, самолёт Тошкентга қўнган.
Кўплаб ватандошлар ҳали ҳам Украинанинг Лвов шаҳридан Полшага чегарани кесиб ўтишни кутишмоқда. ТИВ ватандошлар озиқ-овқат билан таъминлангани, кексалар ва ёш болали аёлларнинг дам олиши учун шароит яратилганини таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг