Украинадаги отишма ва ҳаво ҳужумлари оқибатида 25 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 102 нафари тан жароҳати олган — БМТ
Фото: Emilio Morenatti/AP
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси расмий вакили Равина Шамдасанининг айтишича, бу маълумотни вазиятни кузатаётган департамент ходимлари тақдим этган.
Унинг сўзларига кўра, департамент камида 127 нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилган ёки яралангани ҳақида хабарлар олган. Шамдасанининг қўшимча қилишича, қурбонлар ҳақидаги маълумотни тасдиқлаш қийин ва уларнинг ҳақиқий сони анча кўп бўлиши мумкин.
Олдинроқ, Украина соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшко Украинадаги жанговар ҳаракатларнинг биринчи кунида 57 киши ҳалок бўлгани, 169 киши яралангани ҳақида маълум қилиб, "Биз ҳозир ҳарбий ва ноҳарбий йўқотишларни ажратмаяпмиз — булар украиналиклар", деган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг