Украина Россия ҳудудлари ва энергетика объектларига ҳужумларни кучайтирмоқда
Фото: Reuters
Фронтдаги муваффақиятсизликлар, Украина Қуролли кучларида ўқ-дорилар ҳамда шахсий таркиб этишмаслиги билан боғлиқ бир қатор муаммолар фонида Россия ҳудудлари ва унинг энергетика объектларига ҳужумлар учун узоқ масофали учувчисиз самолётлардан фойдаланишга таянмоқда. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар бермоқда.
«Украина Россия ҳудудига чуқур зарбалар бериш кампаниясини кучайтирмоқда. Жанг майдонидаги муваффақиятсизликларга дуч келган Украина узоқ масофали учувчисиз самолётлардан фойдаланиб, рус қўшинлари билан фронт чизиғининг анча орқасига кириб, нефтни қайта ишлаш заводлари, аэродромлар, логистика йўллари, бошқа ҳудудларга зарба бермоқда», — дейилади нашрда.
Газетанинг иқтибос келтиришича, бундай дронларни ишлаб чиқарадиган заводнинг номи ошкор этилмаган эгаси Украина Қуролли кучларидан «ҳалигача бажара олмайдиган кўплаб буюртмалар» олаётганини айтган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг