Украина Президентининг рафиқаси коронавирус юқтириб олган
Фото: РБК Украина
Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси Елена Зеленская коронавирус инфекциясини юқтириб олган.
Бу ҳақда РИА Новости Украина раҳбари матбуот хизматига таяниб хабар тарқатди.
«Давлат раҳбарининг рафиқаси айни пайтда амбулатор шароитда даволанмоқда», дейилади хабарда.
Владимир Зеленский ва унинг болалари коронавирусга топширган тестлар салбий натижа кўрсатган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг