Украина бўйича музокаралар йўли — бу жанг майдонидаги мувозанат — Италия бош вазири
Фото: Reuters
Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар йўли — жанг майдонида қарама-қарши томонлар ўртасида мувозанатни сақлаш. Бу фикрларни Италия бош вазири Жоржа Мелони айтиб ўтди.
Унинг фикрича, Ғарб давлатлари Россия билан қарама-қаршиликда Украина Қуролли Кучларининг позициясини яхшилаш учун ушбу мамлакатга ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатишни давом эттириши керак. Бундай схема, Мелони аниқлик киритишича, тинчлик музокараларини тезлаштириш ва можарога барҳам беришга ёрдам беради.
“Бундай стратегия инқирозни дипломатик йўл билан ҳал қилишнинг ягона вариантидир”, — дейди Италия бош вазири.
“Украинага қурол юбормаслигимиз керак, чунки бу можаронинг кучайишига олиб келади, деганлардан фарқли ўлароқ, мен бунинг акси тўғри, деб ҳисоблайман”, — дейди Мелони.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, Ғарб давлатларидан Украинага кўрсатилган ёрдамнинг умумий миқдори 200 миллиард доллардан ошган. Таъкидланишича, Киевга 54 та давлат ёрдам кўрсатган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг