Украина Беларусь билан темир йўл алоқасини узди
Архив сурат
«Укрзализныци» («Украина темир йўли») АЖ бошқаруви раҳбари Александр Камишин ҳозирда Украина ва Беларусь ўртасида темир йўл алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Камишин беларуслик темирйўлчиларга мурожаат қилиб, Россия техникаси билан поездларни Украинага олиб кирмасликни сўраган.
Беларусь транспорт вазирлиги Россиянинг «махсус ҳарбий операцияси» фонида Украина билан темир йўл орқали юк ташишни тўхтатганди. Ушбу мамлакатлар ўртасида темир йўл орқали йўловчи ташиш коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди.
Маълумки, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш учун «махсус ҳарбий операция» бошлади. Шундан сўнг Россия ҳарбий кучлари Украина ҳудудига киритилди. Бунга жавобан Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг