Уханда яна коронавирус ҳолати қайд этилди
Фото: РИА Новости
Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг хабар беришича, 9 май куни мамлакатда 14 кишида коронавирус борлиги аниқланди. Эътиборлиси шундаки, коронавирус илк бор пайдо бўлган Ухань шаҳрида ҳам янги ҳолат қайд этилди. Бу ерда 3 апрелдан бери ҳеч ким коронавирусга чалинмаётганди.
Хитой ҳукумати пайшанба куни мамлакатнинг барча провинцияларни расман коронавирус хавфи паст ҳудуд деб эълон қилган эди. 3 майда мамлакатда биттагина ҳолат қайд этилган. Аммо шундан бери кунлик касалланганлар сони ортиб бормоқда.
9 май кунги ҳолатларнинг 11 таси Жилин провинциясининг Шулан шаҳрида қайд этилган. Ундан ташқари, четдан келган икки киши ҳам вирусни юқтириб олгани маълум бўлди.
Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг маълумотларига кўра, 9 май куни Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 82 901 нафарга етди. Вафот этганлар 4633 кишини ташкил қилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг