Уйдан чиқмай даромад топиш мумкин
Андижон вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳунармандлар томонидан янги иш ўринлари яратилаётгани икки мақсадга хизмат қилмоқда. Биринчидан, ҳунармандчилик ривож топади, иккинчидан, аҳоли туруш тарзи янада яхшиланади.
Қувонарлиси, эндиликда аксарият юртдошларимиз уйларидан чиқмаган ҳолда даромад манбаига эга бўлишяпти.
— Уй бекаси эдим, — дейди Андижон туманида яшовчи ҳунарманд Дилфуза Тешабоева. — Момоларимиздан қолган кўрпа-тўшак қавиш ҳунарини ўзлаштирганим туфайли бугун нафақат ўзим, балки беш нафар қўшниларим ҳам даромадли бўляпти. Улар билан бирга ишлаяпмиз. Буюртмага қараб маҳсулот тайёрлаяпмиз. Ҳар ойда ўртача 1,5 — 2 миллион сўм маблағ ишлаяпмиз.
Вилоятда ҳунармандчилик тобора ривож топиб бораётир. Ҳозиргача 4 минг 420 нафар ҳунармандга 10 минг 633 нафар шогирд бириктирилган. Бу эса 15 минг 53 та янги иш ўрни яратилишига сабаб бўлди.
Саминжон ҲУСАНОВ
(“Халқ сўзи”).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг