Уй-жойга тўлов қилиб, ҳам уйсиз ҳам пулсиз қолган фуқаро мурожаати ижобий ҳал этилди

19:00 25 Ноябрь 2023 Жамият
147 0

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакилига фуқаро Р.П.  уй-жой сотиб олиш бўйича тузилган шартнома шартлари бажарилмагани бўйича мурожаат қилди.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, 3 йил аввал Урганчдаги қурилиш МЧЖ билан кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиш бўйича шартнома тузган ва 75 млн сўм тўлаган.

Шартнома шартларига кўра, қурувчи объектни 2023 йил 6 январга қадар эгасига топширилиши керак бўлган уй ҳозирга қадар қуриб битказилмаган. Фуқаро Р.П. МЧЖ директорига шартномани бекор қилиш ва тўлаган пулларини қайтаришини сўраб бир неча марта мурожаат қилишига қарамай натижа бўлмаган.

Ушбу мурожаатга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилиб, МЧЖ эгасига шартнома шартларининг қўпол равишда бузилгани ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда мурожаатчининг ижтимоий ҳимоя муҳтож эканлиги тушунтирилди.

Иш судгача етиб бормай мурожаатчининг қурувчига тўлаган 75 млн сўм пули қисқа муддатда тўлиқ қайтариб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер