Учқўрғонда антисептик воситалар ишлаб чиқарилмоқда
zik.ua
Учқўрғон шаҳрида фаолият юритаётган “Дафна-М” корхонасида маҳсулотлар тури кўпайди. Ҳозирга қадар асосан намли салфеткалар чиқариб келган корхона коронавирус пандемияси даврида талаб ортган антисептика воситаларини тайёрлашни ҳам йўлга қўйди. Ойига 1,3 миллиард сўмликдан зиёд санитария-гигиена ашёлари тайёрлаш қувватига эга тадбиркорлик субъектида ишлаб чиқариш тўла санитария-гигиена ва карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
(“Халқ сўзи”)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг