Учмада  янги боғча фойдаланишга топширилди

11:23 05 Январь 2021 Жамият
899 0

Фориш туманининг тоғли «Учма» маҳалла фуқаролар йиғинида давлат- хусусий шерикчилиги асосида янги 100 ўринли мактабгача таълим муассасаси қуриб фойдаланишга топширилди.

- Узлуксиз таълимнинг бошланғич бўғини ҳисобланган мазкур муассасанинг иш бошлаши билан маҳалладаги аҳоли фарзандлари яъни мактабгача ёшдаги болаларнинг қамрови 15 фоизга ошди, - дейди Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нуриддин Эргашев. – Галдаги вазифамиз туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам тадбиркорлар билан ҳамкорликда замонавий кўринишдаги, инновацион имкониятларга эга мактабгача таълим муассасаларини қуриб фойдаланишга топшириш.

Айни вақтда туманда 13 та давлат, 5 та давлат-хусусий шерикчилик асосида, 56 та оилавий нодавлат ва 38 та қисқа муддатли мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Уларда 5296 нафар жажжилар тарбияланаётган бўлиб, туман бўйича уларнинг қамрови 72 фоизни ташкил етади.

Толибжон ЭРГАШEВ,

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер