“Учинчи одам”​

09:27 24 Октябр 2019 Жамият
1282 0

Навоий вилоятида жорий йилнинг саккиз ойида 1651 та низоли оила яраштирилиб, 2684 нафар бола тирик етимлик қисматидан асраб қолинди.

Қайсидир аъзосининг ўз бурч,масъулият ва мажбуриятига беписанд муносабати оилани низолар гирдобига гирифтор этади. Айниқса, “учинчи одамнингмунтазам аралашуви бу институт барқарорлигига таҳдид солиши шубҳасиз. Модомики, оила жамиятнинг таянч бўғини экан ундаги маънавий муҳитнинг соғломлиги жамият равнақининг гарови ҳамдир.

Мамлакатимиз раҳбарининг2018 йилги Шайхонтоҳур туманига ташрифида берган топшириғи ҳамда “Оила” маркази томонидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида республика бўйлаб “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” фаолияти йўлга қўйилишида ҳам айни ҳикмат мужассам.

Марказ томонидан бугун мамлакатимизда 137 та инновацион мактаб фаолияти йўлга қўйилиб, уларга жалбэтилган 400 нафардан зиёд мутахассислар томонидан ҳозирга қадар қарийб 36 минг нафар бўлғуси келин-куёв оила, рўзғорнинг пасту баланди бўйича ўқитилди.

Мазкур мактаб фаолияти самараларини тарғиб этиш мақсадида Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан Навоий вилоятига пресс-тур уюштирилди. Унда иштирокчилар вилоятдаги мазкур мактаб фаолияти билан танишар экан,мамлакатимиз раҳбарининг топшириғи ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлашда ўзига хос ибрат намунаси бўлаётганлигига эътибор қаратишди.

“Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” машғулотларида оилавий ҳаёт психологияси, диний ва ахлоқий тарбия, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, репродуктив саломатлик (ушбу мавзу йигит ва қизларга алоҳида), оила бюджети ва иқтисоди, оила мустаҳкамлигини таъминлашда маҳалланинг ўрни ва ҳоказо мавзуларда машғулотлар ўтказилиб, ёшларга оилавий ҳаётда учрайдиган муаммолар ҳамда уларни оқилона бартараф этиш йўллари ҳақида ҳаётий мисоллар асосида маълумот ва тавсиялар берилади.

- Янги хонадонга мослашиш мураккаб жараён, - дейди Кармана туманидаги Наврўз МФЙ истиқомат қилувчи Ситора Файзуллаева. – Машғулотларда келинликнинг бурч ва масъулиятлари бўйича атрофлича тушунча, турли низоли ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш хусусида амалий кўникмалар олдим.

- Мактабимизда машғулотлар асосан, интерфаол, ахборот-коммуникация технологияларининг ёшларбоп, замонавий ютуқларидан, ривожланган давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг илғор тажрибаларидан самарали фойдаланган ҳолда, креатив ёндашувлар ва илмий-инновацион усулларда олиб борилади, - дейди “Оила” илмий-тадқиқот маркази Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Маҳфуза Ҳамроева. – Шунингдек, буюк алломаларимиз, таниқли ижодкорларимизнинг оилапарварлик, фарзандлик, келин-куёвлик, қайнона-қайноталикнинг муқаддас бурчларини англатишга, оилавий ришталарни мустаҳкам боғлашга ва ёшларимизнинг диний-ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилувчи китобларидан таркиб топган “Маърифатли оила кутубхонаси” ва оила мавзусига бағишланган таъсирчан видео ва анимацион фильмлар, видеороликлар, инфографик лавҳалар асосида Медиатекадан фойдаланиш имконияти яратилган. Ва, ниҳоят машғулотлар якунида Оила” маркази мутахассислари томонидан Тошкентдаги Инҳа университети ходимлари кўмагида яратилган “Ўсмир қизларни мустақил ҳаётга ва турмушга, рўзғор ишларини юритишга, ҳар томонлама оқила оила бекаси бўлишга тайёрлаб бориш учун мўлжалланган “Оила сабоқлари” деб номланган мобиль илова ва ёш келин-куёвлар учун янги турмуш қураётган йигит-қизларнинг оила соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мавзуидаги тавсия ва маслаҳатлар ўрин олган “Мустаҳкам оилага йўлланма” номли энциклопедик ён дафтарча тақдим этилади.

Машғулотларга вилоятда фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасалари, диний идора ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг обрў-эътиборли мутахассислари жалб этилган.

Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер