Уч вилоятида 530 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди

19:55 21 Февраль 2025 Жамият
336 0

Андижон, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан ўтказилган тадбирда «М-С.Б.» МЧЖ масъул шахслари МЧЖ биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 300,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Самарқанднинг Нарпай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Қ.Ф. «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги нотураржой биносида тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, 125 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.М. «Камолот» МФЙ ҳудудидаги хонадонида иситиш печларини тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб, 119 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер