Уч ҳудудда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди

15:16 19 Март 2025 Жамият
195 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар С.Ҳ.ва С.Д. фуқаро М.А.га 4 минг АҚШ долларини 51,6 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, Департаментининг Косон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида «Навниҳол» МФЙ ҳудудидаги «Алатун деҳқон озиқ-овқат бозори» олдида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ш. фуқаролар Ш.Н. ва Н.Т.дан 3 минг 500 АҚШ долларини 44,9 миллион сўмга сотиб олган вақтида ушланган.

Тадбир давомида 1 минг 600 АҚШ доллари ва 67,6 миллион сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Олтинсой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.

Маълум бўлишича, фуқаро С.Э. фуқаро А.А. дан 3 минг 300 АҚШ долларини 42,4 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер