"Уч авлод учрашуви" тадбирлари ўтказилди
Фото: Бош прокуратура
Тарих ва келажак муштараклигини таъминлаш бугунги авлоднинг бурчи ҳисобланади. Бу борада ҳарбий прокуратура органлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Термиз ва Нукус ҳарбий прокуратуралари ташаббуси билан ташкил этилган "Уч авлод" учрашувлари шундай тадбирларнинг амалий давоми бўлди.
Уларда ҳарбий қисм ва муассасалар қўмондонликлари вакиллари, муддатли ва контракт бўйича ҳарбий хизматчилар, пенсиядаги, шу жумладан, байналминалчи фахрийлар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Фахрийлар ўз тажрибаларидан сўзлаб берган ҳаётий сабоқлар, чунончи, қалбларида жўш урган ватанпарварлик туйғуси ҳар қандай машаққатли вазиятда уларга куч ва шижоат бергани, халқимиз олдидаги фарзандлик бурчи эса доимо ўз вазифаларига фидойилик ва масъулият билан ёндашишга ундагани иштирокчилар, айниқса, ёшлардаги Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат ҳиссини янада тўлқинлантириб юборганлигини уларнинг юз-кўзларидан англаш қийин бўлмади.
Мулоқотлар очиқ, самимий ва савол-жавобларга бой бўлди.
Муддатли ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшларнинг Ватан ва садоқат ҳақидаги жонли куй-қўшиқлари тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг