Ucellʼнинг барча улуши давлатга сотилди

14:59 05 Декабрь 2018 Жамият
1573 0

Coscom мобил алоқа операторига (Ucell товар белгиси) эгалик қилган Швециянинг Telia Company компанияси ўзининг барча улушини (94 фоиз акция) Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига сотди. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинган.

Манба берган хабарда қайд қилинишича, Ucellʼнинг барча акциялари қиймати 215 млн долларга сотилган. Шу кунгача шаклланган эски мажбуриятлар сақланиб қолинган.

Маълумот учун, 2007 йилнинг июлида Telia (ўша вақтда Telia Sonera) Coscomʼнинг асосий акционерига айланганди. 2008 йили эса оператор Ucell бренди остида фаолият юрита бошлаганди. Компания абонентлари сони 7 миллион атрофида экани айтилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер