Твиттер дунё бўйлаб сохта аккаунтларни йўқ қилмоқда

20:34 13 Июнь 2020 Дунё
1562 0

Фото: РИА Новости

Твиттер Хитой ҳукуматининг Гонконгнинг демократия тарафдори ҳаракатига қарши қаратилган ва Қўшма Штатларнинг обрўсини тўкишга қаратилган дезинформация кампанияси билан боғлиқ 170 мингдан ортиқ аккаунтларни ўчириб ташлади.

YouTube, Google ва Facebook каби Twitter ҳам Хитойда тақиқлаб, янгиликлар ва маълумотларга киришни чеклаш сиёсатини олиб боради. 

Тадқиқотчилар ва баъзи Ғарб ҳукуматлари Хитой ҳукумат хабарларини тарқатиш ёки нотўғри маълумот тарқатиш учун ҳақиқий фойдаланувчилар сифатида ниқобланган, давлат томонидан бошқариладиган ёки давлат билан боғлиқ аккаунтлар тармоғидан фойдаланаётганидан хавотирда.

«Улар асосан хитой тилида твит ёзади ва Хитой Коммунистик партияси учун мақбул бўлган геосиёсий ривоятларни тарқатади, шу билан бирга Гонконгдаги сиёсий динамика ҳақидаги ёлғон ривоятларни тарқатишда давом этишди», деб ёзди Твиттер ўз таҳлилида.

Ўтган йил август ойида Facebook, YouTube ва Twitter минглаб аккаунтларни ўчирди. Улар Хитой томонидан қўллаб-қувватланадиган кампаниянинг бир қисми бўлиб, асосан Гонконгдаги норозилик намойишлари ҳақида нотўғри маълумот тарқатишга қаратилган.

Жума куни эълон қилинган хабарда, Твиттер шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни қўллаб-қувватловчи 7000 га яқин аккаунтни ва Россияда ҳукмрон партияни тарғиб қиладиган 1100 га яқин тармоқни ўчириб ташлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер