Турсуной Раҳимова мағлубиятга учради
Боксчи қизимиз Турсуной Раҳимова Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги навбатдаги баҳсини ўтказди. Бу гал у ўз вазнининг биринчи сараланган спортчисига қарши рингга кўтарилди.
-51 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган боксчимиз туркиялик Бусе Наз Чақирўғлу билан кечган муросасиз жангда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилди. Бироқ ҳакамларнинг қарори якунда туркиялик боксчининг ғалабасини эътироф этди 3:2.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг