Туркманистонда қора тиббий ниқоб тақиш тақиқланди

10:45 28 Январь 2022 Дунё
1689 0

Туркманистон ҳукумати қора тиббий ниқоб кийишни бутунлай тақиқлади, қоидабузарлар жаримага тортилади ёки полицияга олиб кетилади. Бу ҳақда Turkmen.news хабар берди.

Илгари махсус ниқоб кийиш фақат ҳайдовчилар учун қўлланилган. Энди полиция қора ниқобдаги пиёдаларни тўхтатади ва жаримага тортилади. Жаримани жойида тўлашдан бош тортган фуқаролар энг яқин полиция бўлимига олиб кетилади.

Мактабларда ҳам қора ниқоблар тақиқланган. Тақиқни бузган болалар ниқоб кийган ҳолда суратга олинади, ота-оналар ҳам жарима тўлашлари шарт.

Қайд этилишича, Ашхободдаги қора ниқобларга жарима солиш 2021 йил декабрь ойидан ҳисобга олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тиббиёт ниқоблари ва қўлқоплари нархлари ошгани маълум қилинганди ҳамда “Омикрон”нинг қайта юқиш хавфи “дельта”га нисбатан 16 баробар юқори эканлиги айтилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер